12173

Лимонад ва компот инсонни тез қаритиши маълум бўлди

Тиббиёт 6 июль 17:13 481

Олимлар илмий текширув натижаларига асосланиб: «Мазали ичимликлар (масалан, лимонад, компот ва ҳ.к.) инсоннинг қаришини тезлаштиради, унинг инсон организмига бўлган салбий таъсири спиртли ичимликлар билан тенг, ичимликлар мазали бўлгани сари, унинг салбий таъсири ортиб боради», – деган хулосага келган. Мазали ичимликлар инсон организмига икки хил зарар етказади. Биринчиси, бундай ичимликлар организмдаги модда алмашинувини бузади ва инсонни семиртиради. Иккинчиси, унинг таркибидаги баъзи моддалар ҳужайраларнинг қаришини тезлаштиради.
Илмий текширув ишлари ёши ўртача 20-65 ёш оралиғида бўлиб, барчасининг юрак ва қон томирлари фаолияти яхши бўлган 5000 одамда олиб борилган.
Текширув натижасига кўра, мазали ичимликларни кўп истеъмол қиладиган одамлар одатдаги одамлардан 5 йил кам умр кўриши маълум бўлди.

Ислам Матеков.

Изоҳ билдириш