53758

Қандай касалликка чалинган беморларга дорилар имтиёзли берилади?

Тиббиёт 12 июнь 10:05 267

Амбулатор даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга шахслар руйхати эълон қилинди:

– онкологик касалликларга чалинганлар;

– сил касаллигига чалинганлар;

– мохов касаллигига чалинганлар;

– эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;

– руҳий касалликларга чалинганлар;

– ОИВ касаллигини юқтирганлар;

– юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;

–  ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

– 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

– 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;

– Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;

– байналмилалчи жангчилар;

– ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Изоҳ билдириш