54868

Шифокор жиноят устида қўлга олинди

Тиббиёт 6 сентябрь 11:44 1 213

Департаментнинг Пешкў туман бўлими ходимлари томонидан фуқаро Н.С.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Пешкў тумани Боғимусо маҳалласида яшовчи, туман Марказий поликлиникасида ишловчи, 44 ёшли К.Ж, Вобкент туманида яшовчи, Н.С.ни алдаб, ишончини суиистеъмол қилгани аниқланиб, уни Пешкў туман Тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган ҳолда эвазига 200 АҚШ доллари беришни талаб қилиб, 2019 йил 29 август куни соат 15:30 ларда Пешкў туман тиббиёт бирлашмаси поликлиникасида ушбу пулларни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро К.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисм билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ билдириш