52832

Ўзбекистонликлар уч ой ичида асосан қайси касалликлардан вафот этган?

Тиббиёт 22 апрель 22:51 1 278

Ўзбекистон Давлат статитистика қўмитаси 2019 йилнинг январь-март ойларида мамлакатдаги ўлим ҳолатларига қайси касалликлар сабаб бўлганини маълум қилди.

Давлат статитистика қўмитаси ҳисоботида қайд этилишича, 2019 йилнинг январ-март ойларида 37,1 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,5 промиллени ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайган (2018 йилнинг январ-март ойларида 4,7 промилле бўлган). Уч ой мобайнида 20,7 минг нафар эркак ва 16,4 минг нафар аёл вафот этган.

Ушбу даврда қайд этилган ўлимларнинг 63,8 %и – қон айланиш тизими касалликларидан, 9,0 %и – ўсимталардан, 5,2 %и – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,1 %и – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,3 %и – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан,1,4 %и – юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,2 %и – бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 1,6 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 52,1 %и – перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,3 %и – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 16,0 %и – туғма аномалиялардан, 2,1 %и – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,1 %и – юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,7 %и – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 6,7 %и – бошқа касалликлардан вафот этган.

Изоҳ билдириш