52440

Эркаклар бепуштлиги. Бахтли ота бўлишингизга нима тўсқинлик қилмоқда?

Тиббиёт 5 апрель 17:12 2 639

Хар бир инсон ўз хаёти давомида учта нарсага эришиши лозим: уй-жой барпо этиши, дарахт экиши ва зурриёт қолдириши. Булардан энг асосийси зурриёт қолдириш бўлса ажаб эмас. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё бўйича ахоли орасида бефарзандлик 8-29 % ни ташкил этади. Бепуштликка 50% холатларда аёл киши, 50% холатларда эса эркак киши сабабчи бўлади. 25-30% холатларда эр-хотин хар иккаласининг репродуктив тизимларидаги ўзгаришлар сабаб бўлади.

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра кейинги 20 йил дунё бўйича бепушт эркаклар сони ўсиши кузатилмоқда. Бу ўсишга нима сабаб бўлиши мумкин деган савол туғилиши табиий хол? Урологлар томонидан қуйидаги касалликларнинг хомила бўлишига таъсири исботланган: қандли диабет, потенция ўзгаришига олиб келувчи асаб касалликлари, сперма хосил бўлиши ва ажралишидаги бузилишлар, сил касаллиги сабабли сперма харакатига таъсири бўлган моякда ва простата безидаги яллиғланишлар, юқори нафас йўллари касалликлари, жинсий йул билан юқувчи касалликлар, варикоцеле, мояклар лат ейиши каби холатлар ўтказганлиги мухим ахамиятга эга.

Касалликлар орасида варикоцеле касаллигининг алохида ўрни бор. Бундан ташқари атроф мухитдаги, симоб, кадмий ва бошка оғир металлар, пестицид, гербицид каби кимёвий моддалар билан узоқ вақт алоқада бўлиш хам катта таъсир кўрсатади. Чекиш ва спиртли ичимликлар таъсирида эркак киши организмида сперма хосил бўлишини камайиши олимлар томонидан исботланган.

Насл қолдириш хусусияти бу организм соғломлик кўзгуси хисобланади (худди чехра кўнгил кўзгусидек). Агарда сиз соғлом турмуш тарзини олиб борсангиз, тўғри овкатланиш тартибига риоя килсангиз, организмингизда туғма анатомик аномалиялар аниқланмаса, уруғдон яллиғланиши касалликлари, уларнинг травмалари кузатилмаган бўлса, сизнинг бахтли ота бўлиш имкониятингиз юқори хисобланади.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида эркаклар учун махсус биологик фаол кўшимчалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, бу саломатликни меъёрда бўлиши учун организмни фойдали элементлар билан таъминлашга кўмаклашиш имконини беради. Ўз соғлиғи учун қайғурадиган эркаклар бундай биологик фаол қўшимчаларни оила қуриш (уйланмасдан) олдин ва фарзанд кўришдан олдин қабул қилиб боришлари лозим бўлади.

Шундай воситаларидан бири – Фертимакс махсулотидир. Унутманг, биологик фаол кўшимчалар дори хисобланмайди. Улар организмнинг касалликларга қарши курашишига кўмаклашади, куч-қувватини фаоллаштиради, шунингдек, хасталиклар ривожланишига тўсқинлик қилади.

Изоҳ билдириш