54634

Уйқучиликдан халос қилувчи маҳсулот маълум қилинди

Тиббиёт 6 август 22:45 2 985

Россиялик мутахассис Маргарита Королёва “Вечерняя Москва” газетасига берган интервьюсида кундузги уйқучанликдан халос бўлишга кўмаклашувчи маҳсулотларни маълум қилди.

Мутахассис сўзларига кўра, одатда кундузи соат 15-16лар атрофида одамларда ҳорғинлик ҳолати кузатилади. Бу вақтда тетикланишга оқсилга бой сабзавот ва ёрмалар ҳамда ёнғоқ ёки бодом ёрдам беради.

Шу билан бирга, маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилиш тавсия қилинади. 200-300 грамм истеъмол қилиш айни муддао ҳисобланади. Шунингдек, қайта кучга тўлиш учун бир стакан чой ёки қаҳва ичиш фойдадан холи эмас. Мутахассис шарбат ва сувни овқатдан сўнг 40 дақиқа ўтгач ичишни тавсия қилган.

Королёванинг фикрига кўра, тушгача тетик бўлиш учун қарсиллоқ мевалар истеъмол қилиш кони фойда.

Қолаверса, куннинг иккинчи ярмида енгил бадантарбия билан шуғулланиш инсонни тетик бўлишига ва уйқу элитмаслига ёрдам беради

 

Изоҳ билдириш