54526

СВВ: Ўзбекистонда сотилаётган дориларнинг 90% «оригинал» эмас

Тиббиёт 26 июль 10:09 396

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи Муҳаббат Иброҳимова оригинал ва лицензия асосида ишлаб чиқарилган дорилар фарқини тушунтириб берди.

Мутахассис айтишига қараганда дорилар илк бор ихтиро қилинганда ва ишлаб чиқилганда улар «оригинал» дейилади.  Уларнинг патент муддати тугаганидан кейин бошқа фирмалар ҳам шу дорини бошқа номлар остида ишлаб чиқариши мумкин бўлади ва бу дорилар «генерик» дейилади.

Ўзбекистон бозорида айланаётган дори воситаларининг 90 % патент муддати тугаган ва қайта ишлаб чиқарилган, яъни генерик дорилар, деди Иброҳимова.

– Битта дорини яратиш учун камида 15 йил ёки ундан кўп вақт кетади. Бу нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда кузатиладиган реал амалиёт. Дори ишлаб чиқарилгандан кейин унинг номи оригинал бўлади. Оригинал дори воситаси патентига эга бўлган фирма уни 25 йил давомида фақат ўзи ишлаб чиқаради, ўзи нарх белгилайди.

Янги дори ихтиро қилиш, ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказиш учун 15 йил вақт ва 1 миллиард АҚШ доллари керак бўлади, шунинг учун ҳам оригинал дорилар нархи қиммат бўлади, – дейди мутахассис.

 

Изоҳ билдириш