36473

Тошкентда консерваланган қўзиқориндан 7 киши заҳарланди, 1 киши вафот этди

Тиббиёт 19 апрель 14:44 198

Пойтахтда консервалаш ва сақлаш қоидаларига тўла риоя қилмаган ҳолда тайёрланган маҳсулотдан бир неча киши жабрланди, бир киши вафот этди.

Тошкент шаҳри Яшнабод туманида мазкур ҳолат юзасидан, яъни фуқаро Олеся Данилова иши бўйича очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Маълум бўлишича, у 2017 йилнинг март ойида «Авиасозлар» деҳқон бозоридан нотаниш аёлдан уч хил турдаги, жами 18 гк қўзиқорин харид қилади. Уларни қайта ишлаб, қишга сақлаб қўяди.

Аёл шу йилнинг сентябрь оийда қўзиқориннинг бир қисмини «Олой» бозорига олиб чиқиб сотади.

Айнан қўзиқорин сотувга чиқарилган санада, 12 сентябрь куни Республика эпидимиолигия маркази ҳамда эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтига заҳарланиш симптомлари билан оғриган беморлар кела бошлади. Ушбу маҳсулотни истеъмол қилган жами 7 киши шифохонага мурожаат қилди.

2017 йил 20 сентябрь куни эса Маргарита Кошлева кучли заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Ўтгазилган сайёр суд мажлисида барча ҳолатлар муҳокама қилинди ва суд ҳукми ўқилди.

Жабрланувчиларнинг давоси йўқлиги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, судланувчига нисбатан тайинланган 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаган ҳолда 1 йилу 6 ойлик синов муддатига алмаштирилди.

Изоҳ билдириш