Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевга Жамбул вилоятида қор кўчкилари оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди,
23 февралда очилиши режалаштирилган Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳаси 1 мартга қадар ёпиқ бўлади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси хабар қилди. Мазкур чорраҳада автомобиль йўл ўтказгичи ва пиёдалар ер усти ўтиш йўлини қуриш ишлари давом эттирилмоқда. Қурилиш ишларини 21 мартга қадар якунлаш режалаштирилган. Ҳайдовчиларга ноқулайликларга учрамаслик учун бошқа йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармон билан 94 кишининг аризаси қаноатлантирилиб, фуқароликка қабул қилинди. Декабрь сўнгида давлат раҳбари фармони билан 179 киши фуқароликка қабул қилинган эди. Ўзбекистон фуқароликка қабул қилиш борасида ҳам қонунийлик, инсонпарварлик ва ижтимоий бағрикенглик тамойилларига асосланган ҳолда инсон манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини […]
Душанба куни Тошкент марказидаги (Амир Темур шоҳ кўчаси, 25) 12 қаватли маъмурий бинонинг 8-қаватида ёнғин содир бўлди. 2015 йилнинг сентябрида худди шу бинода юзага келган ёнғин оқибатида олд қисмига катта зарар етган эди. Тошкент ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг «Газета.uz»га хабар қилишича, ёнғин тўғрисидаги хабар 17:30 қабул қилиб олинган. Саноқли дақиқаларда ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб […]
Ўзбекистонда жиноий жазолар тизимига «мажбурий жамоат ишлари» киритилиши режалаштирилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 24 февраль куни киритилаётган тегишли ўзгартишни биринчи ўқишда кўриб чиқди, деб хабар берди палата ахборот хизмати. Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ жиноий жазолар тизимига «мажбурий жамоат ишлари»нинг киритилиши муносабати билан қамоқ тариқасидаги жиноий жазо бекор қилинади. Жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни […]
Қаршида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳайкали ўрнатилади, деб хабар қилди ЎзА. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари давомида якшанба куни Абдулла Орипов ҳайкали, Абул-Муъийн Насафий зиёратгоҳи реконструкцияси лойиҳалари билан танишди. Ўзбекистон Давлат мадҳиясининг муаллифининг ҳайкали Қарши шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида бунёд этилади. Президент ҳайкал лойиҳасини такомиллаштириш, бу ерда Абдулла Орипов номидаги мактаб ва […]