146

ИИВ тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди

Жамият | Тур 27 февраль 17:00 4 984

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди, деб хабар қилди ИИВнинг «Постда» газетаси.

Подполковник Ҳаётжон Солиев Фарғона ИИБ, подполковник Илҳомжон Сотволдиев Фарғона вилояти Бешариқ туман ИИБ, подполковник Рустамжон Тожиев Данғара туман ИИБ, подполковник Дилшод Рўзматов Қўштепа туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Термиз ИИБга подполковник Шарофиддин Саидов, Сурхондарё вилояти Термиз тумани ИИБга подполковник Жаҳонгир Ҳасанов, Жарқўрғон ИИБга подполковник Розиқ Собиров, Бойсун туман ИИБга подполковник Шурқўзи Сатторов, Қумқурғон туман ИИБга майор Ўткир Шукуров бошлиқ бўлди.

Майор Эркин Сафаров Бухоро вилояти Пешкў тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.

Аввалроқ Тошкент ИИББ Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига подполковник Беҳзод Сайфуллаев, пойтахт ИИББ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармасига подполковник Элбек Хайруллаев, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ИИБга подполковник Баҳриддин Қаршибоев бошлиқ этиб тайинланган эди.

Изоҳ билдириш