116

Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳаси 1 мартга қадар ёпиқ бўлади

Жамият 27 февраль 16:18 371

23 февралда очилиши режалаштирилган Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳаси 1 мартга қадар ёпиқ бўлади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси хабар қилди.

Мазкур чорраҳада автомобиль йўл ўтказгичи ва пиёдалар ер усти ўтиш йўлини қуриш ишлари давом эттирилмоқда. Қурилиш ишларини 21 мартга қадар якунлаш режалаштирилган.

Ҳайдовчиларга ноқулайликларга учрамаслик учун бошқа йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Изоҳ билдириш