138

Тошкентда муқаддам ёпилган яна бир кўча очилди

Жамият 27 февраль 16:54 351

Тошкентда муқаддам ёпилган автомобиль йўллари очилишда давом этмоқда. Шанба куни Мустақиллик шоҳ кўчасидан Тамара Хоним кўчасига ўтиш йўли очилди («Дархон» кафеси атрофида).

Мазкур йўл 2015 йил ёзида шоҳ кўча бўйлаб жойлашган бошқа бир қанча участлар қатори ёпилган эди. 2016 йил октябридан эса ушбу участкаларни босқичма-босқич очиш бошланди.

Кўчаларнинг ёпилиши пойтахтда автомобиллар ҳаракатига салбий таъсир кўрсатишда давом этмоқда. Собиқ Пушкин майдонидаги Паркент кўчасини Мустақиллик шоҳ кўчаси билан боғловчи ҳалқа йўлининг ёпилиши шаҳар транспорт тизимига энг салбий таъсир кўрсатди.

Изоҳ билдириш