55475

Қумқўрғондаги сув омборидан мактаб ўқувчисининг жасади топилди

Жамият 20 декабрь 14:38 482
Фото: Иллюстратив фото

Шу йилнинг 17 декабрь куни кечга яқин Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани «Хўжамулки» маҳалласи ҳудудидаги «Жанубий-Сурхон» сув омбори қирғоғидан вояга етмаган шахс жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура берган маълумотга таяниб, «Xabar.uz» хабар берди.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида марҳум шу маҳаллада яшовчи 13 ёшли мактаб ўқувчиси Ў.Б. экани аниқланган. Шунингдек, унинг ўлимига 13 ёшли таниши Ш.А сабаб бўлгани фош этилган.

Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш.А. тегишли тартибда қўлга олинган.

Изоҳ билдириш