Янги йил барчамиз кутилган ва севимли байрам. Ушбу айём шаҳримизда кўтаринки руҳда ўтиши, тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари кўнгилли хордиқ чиқариши, вақтини мазмунли ўтказиши учун тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Байрам шодиёналари ўтказиладиган масканлар рўйхати шакллантирилган. Унга кўра, жорий йилнинг 22 декабридан 2020 йилнинг 8 январигача Тошкентдаги 14 та жойда Янги йил байрам тадбирлари бўлиб ўтади.
– Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда “Hayatt Regency” меҳмонхонасининг олди майдонида;
– Шайхонтоҳур туманидаги “Анҳор Локоматив” боғида;
– Шайхонтоҳур туманидаги “Наврўз” боғида;
– Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги “Roison Electronics” корхонаси олд майдонида;
– Яккасарой туманидаги Пушкин майдонида;
– Бектемир туманидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг олд томонида;
– Мирзо Улуғбек туманидаги Бобур номидаги “Эко-боғ” ҳудудида;
– Мирзо Улуғбек туманидаги “Central park” ҳудудида;
– Сергели туманидаги “Green park” ҳудудида;
– Учтепа туманидаги “Фарҳод” деҳқон бозорининг Кичик халқа йўлидаги тураргоҳи ҳудудида;
– Юнусобод туманидаги Тошкент ҳайвонот боғи олд майдонида;
– Яшнобод туманидаги “Ашхобод” маданият ва истироҳат боғи ҳудудида;
– Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида;
– Чилонзор туманидаги “Humo arena” муз саройининг олд майдонида.
Пойтахтимиздаги Янги йил байрам тадбирларида иштирок этиб, яхши кайфият, кўтаринкиликни ҳис этинг.