55513

23 декабрдан 10 январигача пойтахтдаги айрим кўчалар ёпилади (рўйхат)

Жамият 23 декабрь 17:08 978

Янги йил байрамини ташкил етиш муносабати билан 2019 йил 23 декабридан 2020 йил 10 январигача шаҳримиздаги айрим кўчалар қисман ёпилади:

📍Буюк Турон кўчасининг Aлишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;
📍Мустақиллик шоҳ кўчасининг Aлишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;
📍Истиқлол кўчасининг Aмир Темур шоҳ кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;
📍Зарафшон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Истиқлол кўчасигача бўлган қисми.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Изоҳ билдириш