20218

Туркиялик шифокорлар Термизда 140 та жарроҳлик амалиётларини ўтказишди

Тиббиёт 9 октябрь 14:46 503

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан тиббиёт соҳасига кўрсатилаётган юксак эътибор мамлакатимизда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишларни янги босқичда ривожлантирмоқда.

Бу борада халқаро тиббиёт ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик юксак самаралар бераётир. Хусусан, Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилишича, Туркия давлатининг “Тика” халқаро ташкилоти билан юртимиз соғлиқни сақлаш тизими ўртасида яқин алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, яқинда Туркиялик 18 нафар малакали шифокор ва соҳа мутахассислари Термиз шаҳридаги вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига келиб, оғиз ва лабида туғма нуқсони бор болаларни даволаш мақсадида 140 та жарроҳлик амалиёти ўтказишди. Шунингдек, малакали мутахассислар иштирокида 494 та амбулатор тиббий кўриклар ташкил этилди.

Бу каби тиббий кўрикларнинг ташкил этилиши аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш билан бир қаторда, тиббиёт ходимларининг ўзаро тажриба алмашишига ҳам замин яратмоқда.

Изоҳ билдириш