19672

Ўзбекистонлик шифокорлар хориждаги етакчи тиббий ва илмий муассасаларга малака ошириш учун юборилади

Тиббиёт 4 октябрь 9:17 572

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 736-сон «Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради Norma.

Давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими такомиллашмоқда. Хусусан, танлов асосида танлаб олинган тиббиёт ходимлари марказлаштирилган ҳолда етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга юборилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистонга малакали хорижий тиббиёт мутахассислари маҳорат сабоқларини ўтказиш ҳамда мамлакатимиз тиббиёт ходимларини тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий технологиялари бўйича ўқитиш учун жалб қилинади. Қисқа муддатли меҳнат шартномалари бўйича жалб этишда уларни меҳмонхоналарга жойлаштириш қабул қилувчи тараф томонидан ташкил этилади. Шунингдек, уларга Марказий банкнинг тўлов кунидаги курси бўйича 20 АҚШ доллари эквивалентида ҳар кунлик норма бўйича сўмда суткалик пул тўланади.

Тарифланган жараёнлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан (Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифларига асосан) ҳар йили тасдиқланадиган режа-жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

Изоҳ билдириш