30320

Ўзбекистонда тез ёрдам ҳайдовчиларига қўшимча устама ҳақ тўланади

Тиббиёт 25 январь 20:52 895

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Президент матбуот хизмати томонидан ушбу қарори ўқиб эшиттирилди.

Янги қарор талабларига кўра, тез ёрдам ҳайдовчилари учун 2018 йил 1 февралдан 30 % устама ажратилади.

Маълум қилинишича, 2017 йилда 1,2 миндан ортиқ тез ёрдам автоуловлари харид қилинган.

Бундан ташқари, шошилинч тиббий ёрдам барча тиббиёт муассасаларида бепул тарзда кўрсатилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, махсус Call-марказларни ташкил этиш мўлжалланмоқда, ушбу марказларда шифокорлар қўнғироқларга жавоб қайтаради. Асоссиз равишда тез ёрдам кўрсатишдан бош тортиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Изоҳ билдириш