28207

Тиббий олий ўқув юртларида таълим олиш учун квоталар оширилди

Тиббиёт 4 январь 11:36 420

Поёнига етган 2017 йилда тиббий таълим тизимида катта ўзгаришлар юз берди. Тиббий таълим бўйича энг муҳим ҳодиса, ўқиш муддатларининг қисқартирилгани бўлди. Шунингдек, касбий фанлар блоки кенгайтирилиб, ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки 7 фоизгача қисқартирилди, клиникагача ва клиникага оид фанлар учун соатлар ҳажми 85 фоизгача кўпайтирилди

Давлатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб биринчи марта мақсадли қабул йўлга қўйилди ва 2017 йилда тибббиёт олий ўқув юртларига мақсадли қабул учун 1 минг 180 ўрин ажратилди.

2018 йилда бакалавриат таълим йўналишининг мақсадли қабул квотасини 2017 йилга нисбатан 20 фоиз ошириш, мақсадли магистратурани 10 фоиз кўпайтириш, клиник ординатура қабул квотасини 15 фоиз ошириш белгиланди.

2017 йил Инвестиция дастурига кўра 27,6 млрд сўм маблағ эвазига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг симуляция маркази ва клиникасида, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг 120 ўринли, Андижон давлат тиббиёт институтининг 120 ўринли, Бухоро давлат тиббиёт институтининг 200 ўринли, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 100 ўринли жами 540 ўринли клиникаларда қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

2018 йил Инвестиция дастури доирасида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг симуляция маркази, мазкур институт Нукус филиалининг 120 ўринли, Андижон давлат тиббиёт институтининг 120 ўринли, Бухоро давлат тиббиёт институтининг 200 ўринли клиникаларида қурилиш ва реконструкция ишларини давом эттириш учун 31,8 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар