49768

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Тиббиёт Бугун 15:28 0

Баҳодир Махмудович Низомов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори имзоланган.

Баҳодир Низомов бунгача Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

У бу лавозимда Гулнора Ўрмонова ўрнини эгаллади. Ўрмонова шу йилнинг мартида вазир ўринбосари сифатида иш бошлаганди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар