22742

Республика онкология марказининг собиқ раҳбарияти коррупцияда айбланмоқда

Тиббиёт 3 ноябрь 12:16 840

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман жиноят ишлари бўйича суди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика онкология илмий марказининг собиқ мансабдор шахсларига нисбатан жиноий ишни кўриб чиқмоқда.

Жиноий иш бўйича тергов Тошкент шаҳар прокуратурасига ўтказилган. Пойтахт ИИББ пайшанба куни ўтказган брифингда шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи Бобир Деҳқоновнинг маълум қилишича, 21 апрель куни мамлакат Жиноят кодексининг 167- (ўзлаштириш ёки талон-тарож йўли билан ўғирлик), 205- (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 184−1 (бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) ва 209- (мансаб сохтакорлиги) моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Дастлабки тергов 30 августда якунланган, айблов хулосаси тасдиқланганидан сўнг иш жиноят ишлари бўйича шаҳар прокуратурасига йўналтирилган. Айни пайтда у Шайхонтоҳур туман судида кўриб чиқилмоқда.

Прокурор айбсизлик презумпциясига мувофиқ дастлабки терговда аниқланган ҳолатлар ва далилларга ойдинлик киритмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги ахборот манбасининг «Газета.uz»га хабар беришича, жиноий иш директор Саримбек Наврўзов (марказни 2000−2016 йиллардан бошқарган) ҳамда РОИМнинг бош бухгалтери ва молия-иқтисодий ишлар бўйича директор ўринбосарига нисбатан очилган.

Изоҳ билдириш