42528

Эндиликда, врачнинг хатоси бўйича тушган шикоятларни Эксперт гуруҳи ўрганади

Тиббиёт 21 июнь 10:05 203

“Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан тасдиқланган низом:

тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилиш;
даволаш-диагностика стандартларига риоя этилишини назорат қилиш, даволаш жараёнида йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш, уларни олдини олиш;

врачлар томонидан йўл қўйилаётган тизимли камчиликларни олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш;
хатога йўл қўйган врачларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш тартибини белгилайди.
Низомга мувофиқ ҳар бир тиббиёт ташкилотида врачларнинг касбий фаолиятини ўрганиш бўйича эксперт гуруҳи ташкил этилади.

Қоида тариқасида, эксперт гуруҳи таркибига тиббиёт ташкилотида кўрсатиладиган ихтисослик йўналишларидан биттадан врач киритилади.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларида Эксперт гуруҳи аъзолигига бошқа тиббиёт муассасаларининг тегишли тиббий ихтисосликлар бўйича малакали мутахассислари жалб этилиши мумкин.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар