46517

Ҳасталик пайтида бемор ўзини қандай тутиши керак?

Тиббиёт 26 август 14:20 253

Ҳасталик пайтида бемор ўзини қандай тутиши керак?

• Шамоллаш ёки гриппнинг илк белгилари сезилган заҳоти уйдан чиқмаслик лозим. Негаки, хаста одамнинг иш қобилияти сусайиб кетади, ишга боргани билан самарали меҳнат қилолмайди. Боз устига, хасталиги оғирлашади ва касбдошларига ҳам ўша касални юқтириши мумкин.

• Фақат шифокор-мутахассисгина беморнинг аҳволи-руҳиятидан келиб чиққан ҳолда, даволаш муолажасини аниқ белгилаши мумкин. Шунинг учун ўзингизни қандай ҳис этаётганингизга қараб, шифохонага боринг ёки уйга шифокор чақиринг, ўзингизни ўзингиз даволаш билан шуғулланманг.

• Тез соғайиш умидида турли дориларни ичаверманг. Бирорта дори-дармон ўткир юқумли хасталиклар ва гриппни бир кун ёки бир неча соат ичида даволашга қодир эмас. Айрим дориларнинг нохуш таъсири ва улардан нотўғри фойдаланиш саломатликка кўп зарар етказади.

• Хасталикни оёқда ўтказманг. Организмингиз хасталикка қарши курашмоғи учун унга имкон беринг. Грипп вируслари учун юрак-қон томир, асаб ва эндокрин тизимлари асосий нишондир. Уларга асорат етмаслиги учун жисмоний саъй-ҳаракатларни чеклаш зарур.

• Организмингизга эҳтиёткорлик билан ёрдам беринг. У доимо ўз кучи билан хасталикка қарши кураша олади. Сиз фақат хавфсиз дори-дармонларни қабул қилиш йўли билангина унга ёрдам беришингиз мумкин. Грипп ёки ўткир юқумли хасталикка чалинганда, ишни, биринчи навбатда, унинг белгиларини ўз вақтида даволашдан бошланг.

• Эмланишни унутманг. Бу хасталик юқишидан асрайди ёки унинг енгилроқ ўтишига ёрдам беради.
Ушбу қоидаларга риоя этган ҳолда саломатлигингизни сақлашга ҳаракат қилсангиз соғайиш жараёни тез кечади.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар