51382

Қарши шаҳар логосини яратиш учун 10 000 000 ваъда қилинмоқда

Жамият 3 март 1:24 336

Айни дамда Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан Қарши шаҳри рамзи (логотипи)ни яратиш учун танлов эълон қилинган бўлиб, унда профессионал реклама компаниялари, агентликлар билан бирга жисмоний шахслар, фрилансерлар, талабалар ва ҳ.к. иштирок этишлари мумкин.

Танлов мукофот фонди 10 000 000 сўмни ташкил этади.

Ғолиб деб топилган бир нафар шахс томонидан яратилган логотип Қарши шаҳрининг расмий рамзи сифатида фойдаланилади.

Танловга материаллари 2019 йилнинг 1 апрелигача қабул қилиниб, топширилган ишлар Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Ижодий ишларнинг барчаси Қарши шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида намойишга қўйилади.

Танлов натижалари эса 2019 йил 15 апрелгача эълон қилинади.

Изоҳ билдириш