17 июль куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жиддий ЙТҲ юз берди, натижада уч киши бевақт ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида Facebook’даги фойдаланувчилар хабар берган.
Маълумотларга кўра, кўприкдан катта тезлик билан тушган “Дамас” автомобили «КамАЗ» машинасига бориб урилган.
«Даҳшатли авария натижаси: 3 киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳайдовчи 23 ёшда эди», – дея ёзган ушбу хабарни қолдирган фойдаланувчи.