Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Учтепа туман Кенгаши томонидан ёшларнинг ижоди ва иқтидорини ривожлантиришга қаратилган танлов эълон қилинди.
“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги мазкур танловга иқтидорли ёшларнинг Ватан, Мустақиллик ва ота-она каби муқаддас туйғуларни мадҳ этувчи шеър ва мақолаларини қабул қилиш ишлари бошланди.
Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар ўз ижод намуналарини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Учтепа туман Кенгашига жорий йилнинг 10 августига қадар топширишлари мумкин.
Танлов ғолибларининг энг яхши ижодий ишлари Мустақиллик байрами арафасида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” номли тўпламда нашр этилиши режалаштирилмоқда.
ЎЁИ Учтепа туман Кенгаши ахборот хизмати