Яшнобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро ўз хонадонини фуқароларга жинсий алоқа қилишлари учун 100.000 сўм пул эвазига бериб келган.
2017 йилнинг 15 июнь куни тахминан соат 21:30 ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 100.000 сўм пул эвазига фуқароларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.