Ўзбекистонда 19 март куни таълим муассасаларида ўқиш кунлари бўлмайди. Ўзбекистон республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг маълумоти бўйича, талабалар 18 март куни дарсга келишади, 19, 20, 21 март кунлари эса дам олиш кунлари бўлади.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлигидагилар ҳам Ўзбекистон президенти қарори асосида 20 март, душанба куни дам олиш куни сифатида эълон қилингани, шу туфайли бу кунда ҳам, 19 март, якшанба кунида ҳам ўқиш бўлмаслигини маълум қилди.
«2017 йил 20 март куни дам олиш куни деб эълон қилинганлиги ҳамда умумтаълим мактабларида жорий йилнинг 21 мартидан 27 мартигача баҳорги таътил бўлиши муносабати билан 20 мартдаги дарс соатлари баҳорги таътилдан сўнг 28-31 март кунлари амалдаги дарсларга қўшимча тақсимлаб ўтилиши тавсия этилади», дейилган Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарида.