Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани ҳудудида 17 февраль куни 7 ёшли Жасминани тепловоз уриб юборган. «Замон» хабарига кўра, қизалоқ нон сотиб олиш учун поезд йўли бўйлаб кетаётган бўлган, деб ёзмоқда UZ24.
У ўзини четга олишга ҳаракат қилган, бироқ ўнг тиззасининг пастки болдир қисмидан ёпиқ жароҳат олади. Қизалоқ зудлик билан туман шошилинч тез тиббий ёрдам марказига келтирилади.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.