51339

Андижонда 7 ёшли қизни поезд уриб юборди

Жамият 1 март 14:37 347

Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани ҳудудида 17 февраль куни 7 ёшли Жасминани тепловоз уриб юборган. «Замон» хабарига кўра, қизалоқ нон сотиб олиш учун поезд йўли бўйлаб кетаётган бўлган, деб ёзмоқда UZ24.

У ўзини четга олишга ҳаракат қилган, бироқ ўнг тиззасининг пастки болдир қисмидан ёпиқ жароҳат олади. Қизалоқ зудлик билан туман шошилинч тез тиббий ёрдам марказига келтирилади.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ билдириш