9833

Тошкентда кучли шамол бошланди

Жамият 14 июнь 16:22 462

Тошкент шаҳрида бироз қаттиқ шамол турди, дегунча катта дарахтларнинг ағдарилиши оддий ҳолга айланиб қолган. Кучли шамол бўлиб, дарахтларни силкитади ва синдиради. Шундай ҳолатларда дарахтлар автомобилларнинг устига ағдарилиб, машинага жиддий зарар етказиши турган гап.

Айни дамда Тошкент шаҳрида шамол кучайишни бошлади.  Гидрометеоролигия хизмати марказининг хабар беришича, айни дамда Тошкент шаҳрида сониясига 12-17 метр тезликда шамол эсаётган экан.

Нима бўлган тақдирда ҳам, кўчадаги дарахтлар тагидан ўтаётганда, айниқса, автомобилларни бирор жойга қўйиб кетишда эҳтиёт бўлинг. Иложи бўлса, машинангизни вақтинча дарахтлар тагида қолдирманг.

Тошкентда кучли шамол турди. Машиналарни дарахт тагида қолдирманг

 

Изоҳ билдириш