9786

«Мир» телеканали «Хива»да

Жамият 14 июнь 13:34 308

Россиянинг «Мир» телерадиокомпанияси ижодий гуруҳи «Нефрит йўли» ҳужжатли фильмини суратга олиш мақсадида Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб сафар қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Тасвирга олиш гуруҳи дастлаб Хива шаҳрида меҳмон бўлди. Ташрифдан кўзланган мақсад қадимий Марказий Осиё шаҳарларидан бири Хива шаҳри ҳақидаги эпизодни суратга олишдан иборат эди.

Тасвирга олиш ишлари «Ичан қалъа» давлат музей қўриқхонаси объектлари «Кўҳна арк», «Оқ Шайх» бобо, «Жума» масжиди, «Тош ҳовли», «Оллоқулихон» мадрасаларида олиб борилди.

Шунингдек, ташриф доирасида, миллий таомлар кўргазмаси намойиш этилди. Шу билан бирга миллий фольклор гуруҳлари ўз чиқишлари билан тасвирга олиш гуруҳига манзур бўлди.

«Мир» телерадиокомпанияси ижодкорлари Хивадан Марғилон шаҳрига йўл олишди.

 

mir khorezm 2017 2

mir khorezm 2017 3

mir khorezm 2017 4

Изоҳ билдириш