9734

Ўзбекистон почтаси Ҳасанбой Дўсматов ва Руслан Нуриддинов тасвирланган маркаларни чиқарди

Жамият 14 июнь 9:38 379

2017 йил 9 июндан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан тайёрланган «Ўзбекистон маркаларида спорт» туркумидаги махсус почта маркалари муомалага киритилди, деб хабар қилди Ўзбекистон почтаси матбуот-хизмати.

Почта маркалари Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари чемпионлари, олтин медаль соҳибларига бағишланган. Почта маркаларида спортчилар Руслан Нуриддинов ва Ҳасанбой Дўсматов тасвирланган.

Почта маркалари ва купон бир неча рангда ишланган. Почта маркалари ва купоннинг ўлчамлари — 30Х42 миллиметр, адади — 8 минг нусха.

«Руслан Нуриддинов» номиналининг нархи 1800 сўм,

«Ҳасанбой Дўсматов» номиналининг нархи эса 1900 сўм туради.

Изоҳ билдириш