9719

Ўзбекистонлик аёл 2 кунлик чақалоғини 750 минг сўмга сотмоқчи бўлди

Жамият 14 июнь 9:12 301

Ўзбекистонлик аёл ўзининг 2 кунлик фарзандини 750 минг сўмга сотмоқчи бўлди, деб хабар берди Новости Узбекистан нашри.

Хабарда айтилишича, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида истиқомат қилувчи 25 ёшли аёл янги туғилган 2 кунлик фарзандини қўшнисига сотмоқчи бўлди.

Аёл 2 кунлик чақалоқ учун 750 минг сўм сўраган. Бу қинғир иш ҳақида туман ички ишлар бўлимига ушбу болани сотиб олиш таклифини олган қўшни аёл хабар берган.

Аёл болани сотмоқчи бўлган пайтда далилий ашёлар билан қўлга олинган. Ҳозирги кунда аёлга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135 моддаси 3-қисм бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ билдириш