9490

Ўзбекистонда падаркушга 17 йил қаммоқ жазоси берилди

Жамият 12 июнь 16:27 437

Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи Ўткир Кунаров ўз отасини ўлдирганлиги учун 17 йиллик қамоқ жазосига муҳкум этилди. Бу ҳақида Бош прокуратуранинг «Ҳуқуқ» нашрига таянган ҳолда Sputnik хабар берди.

Нашрда келтирилган хабарга кўра, Кунаров маст ҳолатда ухлаб ётган отасини уч марта болта билан урган. Жангал келиб чиқишига уйни таъмирлаш мақсадида харид қилинган иситиш жиҳозлари ва темир қувурлар сабаб бўлган.

Кунаров 1 млн сўмлик (МБ курсида ҳисобланганда 260 доллар) ушбу харид учун сарф этилган маблағ жуда кўп деб ҳисоблаган. «Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича суд томонидан Ўткир Кунаров 17 йилга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланди» деб аниқлик киритилган хабарда.

Изоҳ билдириш