9475

25.500 АҚШ долларга «Отчопар» бозоридан дўкон олиб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

Жамият 12 июнь 13:47 351

2015 йилнинг тахминан май ойида, Яшнобод тумани ҳудудида, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган, Нурали Садритдинович Ризақулов таниши Эрали Собировнинг ишончига кириб, унга «Отчопар» бозоридан дўкон олиб беришни ваъда қилиб, ундан 25.500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Шундан сўнг, Собиров икки йил давомида Ризакуловдан ваъдасини бажаришини ёки пулларини қайтариб беришини талаб қилганида, у турли хил баҳоналар билан алдаб келганлиги сабабли, Собиров тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам сўраб, ариза билан мурожаат этган.

2017 йилнинг 05 июнь куни, Собировнинг аризасига кўра Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан кўп миқдорда қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ризақуловга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исми хар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Диққат !!!
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.

Изоҳ билдириш