9333

Бобур номидаги Тошкент Марказий экобоғи очилди

Жамият 10 июнь 21:25 350

Бугун эски ҳайвонот боғи ўрнида Бобур номидаги Тошкент Марказий экобоғи очилди.

Маросимда шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов, Мирзо Улуғбек туман ҳокими Шерзод Кудбиев ва бошқалар иштирок этди.

Боғ ҳудуди 12 га ни ташкил этиб, унда югуриш ва велосипед йўлакчалари, мини футбол, оқ қум тўшалган пляж волейболи ва бадминтон майдончалари, воркаут учун тренажёрлар, йога билан шуғулланиш учун пешайвон ҳамда иккита теннис корти мавжуд. Спорт майдончалари қаршисида боғ маъмурияти биноси, касса, кийим алмаштириш ва душ қабул қилиш хоналари жойлашган. Болалар учун ҳам ўйин майдончалари мавжуд. Экобоғда аттракционлар ўрнатилмаган.

Боғ ҳудудига кириладиган ҳар икки дарвоза — турар-жой мавзеси ва Маҳтумқули кўчаси томонда — автотураргоҳ мавжуд. Қурилиш ишларида экологик материаллар ва габион — тош билан тўлдирилган тўрлардан фойдаланилган.

Изоҳ билдириш