9302

Uzmobile директори мижозлар билан бевосита мулоқот ўтказади

Жамият 10 июнь 13:11 352

Uzmobile директори Владимир Кравченко 15 июнь куни Facebook орқали мижозлар билан тўғридан-тўғри алоқага чиқади. Мазкур трансляция Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили доирасида ташкил этилмоқда.

Миллий алоқа оператори фойдаланувчилари Кравченкога ўз саволлари ва таклифлари билан мурожаат қилишлари мумкин. Фойдаланувчилар ҳозирданоқ изоҳларда ўз савол, таклиф ва истакларини қолдиришлари мумкин.

Ҳар бир савол Владимир Кравченко томонидан кўриб чиқилади.

Изоҳ билдириш