9262

«Энг зўр гилос» — Тошкентда гилос танлови қандай ўтди?

Жамият 9 июнь 16:23 444

8 июнь куни Тошкент шаҳридаги Radisson Blu меҳмонхонасида анъанавий гилос кўрик-танлови ташкил этилди.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) хамда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан яқин ҳамкорликда ўтказилган танловда USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Джон Риордан иштирок этди.

Танловда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келтирилган ўнлаб гилос навлари бозорбоплиги, йириклиги ва сифати бўйича 3 хил йўналишда намойиш этилди. Бундан ташқари, алоҳида соврин “Энг зўр гилос” номинациясида тақдим этилди. Шунингдек,  мазкур тадбир иштирокчиларга турли вилоятлардан келган касбдошлари билан ўртоқлашиш ҳамда гилос етиштириш, қадоқлаш, сақлаш ва транспортда ташишнинг янги усуллари ҳақидаги семинар-тренингда ўзаро фикр алмашиш имкониятини яратиб берди.

alt
 Фото: uz.usembassy.gov

Маълумот учун, USAIDнинг амалий кўмаги ёрдамида бугунги кунда Ўзбекистон 100 000 тонна хажм билан жаҳонда гилос етиштириш буйича 5-ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳ билдириш