8756

Олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди

Жамият 5 июнь 22:12 303

Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2017 йилдаги 320-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Norma.uz.

Мудофаа вазирлиги томонидан вазирликнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни танлаш ягона танлов асосида, кириш тест синовлари натижалари бўйича тўпланган балларга мувофиқ амалга оширилади. Қўмондонлик тактик мото-ўқчи ва чегара бўлинмалари (чегара гуруҳлари) ва ҳарбий-ҳаво кучлари (авиация турлари)нинг ҳарбий мутахассисликлари бундан мустасно.

Бунда кириш тест синовлари бир таълим муассасаси негизида ёки тегишли таълим муассасаларида алоҳида ўтказилиши мумкин.

Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасасида ўтказилган тест синовлари натижалари баллар пасайиши тартибида, таълим муассасалари бўйича ажратилмасдан битта ведомостда тақдим этилади.

Алоҳида олий ҳарбий таълим муассасалари номланиши ўзгартирилди. Натижада уларнинг рўйхати қуйидагича кўринишга келди.

Изоҳ билдириш