873

«Made in China» сифатсиз махсулотлар Ўзбекистон бозорларида

Жамият 15 март 16:25 361

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги 41 та бозор ва савдо шахобчаларида сотилаётган маҳсулотларнинг 34 турдаги 2779 та маҳсулотлардан 2013 таси яъни 72,4 фоизи сертификатсиз, сифати кафолатланмаган ҳолда истеъмолчиларга сотилаётган ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ўзстандарт” агентлиги хабар қилади.

Маълум бўлишича, ушбу маҳсулотларнинг аксарияти Хитой давлатида ишлаб чиқарилган.

“Ўзстандарт” агентлиги ўз хабарида истеъмолчиларни огоҳликка чақиради ва бирор бир маҳсулотни харид қилаётганда албатта унинг сертификатини сўрашни лозимлигини эслатади.

Изоҳ билдириш