8712

Шавкат Мирзиёев Буюк Британия бош вазирига ҳамдардлик изҳор этди

Жамият 4 июнь 19:51 292

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги бош вазири Тереза Мэйга Лондон шаҳридаги террорчилик ҳужуми оқибатида инсонларнинг қурбон бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

«Биз ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган бундай ғайриинсоний ва шафқатсиз ҳаракатни қаттиқ қоралаймиз ҳамда халқаро ҳамжамият билан биргаликда мазкур жиддий таҳдидга қарши муросасиз курашни давом эттиришга тайёрмиз», — дейилган Ўзбекистон президентининг ҳамдардлик мактубида.

Ўзбекистон раҳбари «ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади».

Изоҳ билдириш