8697

Тошкент ИИББ коллеж талабаси ўлими бўйича тергов ҳаракатлари бошланганини билдирди

Жамият | Ўзбекистон 4 июнь 13:02 524

Тошкентдаги Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Ибрагимовнинг шафқатсизларча калтакланиш оқибатида вафот этганлиги ҳақида хабар бергандик. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлигини маълум қилди.

«2017 йил 3 май куни тахминан соат 14:00 ларда Яшнобод тумани ҳудудидаги 145-мактаб олдида Жасурбек Махамад ўғли Ибрагимовга нисбатан оғир тан жароҳатлари етказилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан 1999 йилда туғилган Исломбек Абдужамилович Тулагановга нисбатан мавжуд бўлган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда бошқа шахсларнинг мазкур жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда. Тергов ҳаракатлари юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади», дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш