8649

Москвада метро бекатини портлатмоқчи бўлган ИШИД аъзолари қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Жамият 2 июнь 16:15 431

25 май куни Москвада қўлга олинган ИШИД гуруҳи аъзолари шаҳар метросининг «Тёплий Стан» бекатида портлаш уюштиришни режалаштирган, деб ёзади «Газета.ru».

Хавфсизлик хизмати ходимлари 25 май куни Ново-Переделкино митти туманидаги бир йўла учта хонадонда ИШИД аъзоларини қўлга тушириш бўйича операцияни ўтказган. Хонадонлардан бирида портловчи қурилмаларни ишлаб чиқариш бўйича цех ва тайёр бўлган қўлбола портловчи бомба топилди, у ўтўчиргич ниқоби остига яширинган эди. Худди шунақа портловчи қурилма Петербург метросида 3 апрель куни юз берган портлашда қўлланилган.

Ҳибсга олинганлар юкчилар бўлиб чиқди, булар — бухоролик Фурқат Кушаев ва Муҳаммадюсуф Ашуров, тожикистонлик Абдушукур Гулмирзаев ва доғистонлик Магомед Давудов. Уларнинг уч нафари террористик яширин ишга алоқадорлигини тан олди, қолган биттаси «дўстлари ундан фойдалангани»ни таъкидлади.

Дастлаб жангарилар мустақил тарзда бомба йиғиб, ресторанлардан бирини портлатишни режалаштирган, аммо охир-оқибат «Тёплий Стан» бекатида портлаш уюштиришга қарор қилган. Ғояни куратор  маъқуллаган.

Жангариларга янги ҳужжатларни ва Туркияга кўчириб ўтказишни ваъда қилишган, аммо уларнинг ҳеч бири уларга худкуш роли берилганидан хабардор бўлмаган.

Изоҳ билдириш