8644

Хонободда аҳоли дам олиши учун шароитлар янада яхшиланади

Жамият 2 июнь 16:06 383

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Хонобод туманидаги «Хонобод» санаториясини бориб кўрди. Ушбу дам олиш зонаси тоғ ён бағрида жойлашган, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.

Давлатимиз раҳбари санатория ҳудудини ободонлаштириш, қурилиш ишларини охирига етказиб, оромгоҳни келгуси йили Наврўз байрамига фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди. Санаторий ҳудудини Андижон шаҳри ва туманларга ажратиб бериш, вилоят аҳолиси дам олиши учун замонавий шароит яратиш зарурлигини таъкидлади.

Хонобод туманини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Изоҳ билдириш