8617

Андижонда вируссиз уруғ ва кўчатлар етиштириш йўлга қўйилади

Жамият 2 июнь 15:42 376

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида «Андижон биокимё заводи» акциядорлик жамияти томонидан Хўжаобод туманида ташкил этилган боғни бориб кўрди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар берди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида «Андижон биокимё заводи» акциядорлик жамияти томонидан Хўжаобод туманида ташкил этилган боғни бориб кўрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар берди.

Хўжаобод туманида ёнғоқзор ва токзор ташкил этилган бўлиб, 20 гектарга Калифорния ёнғоғи, 23 гектарга ток навлари экилган. Келгусида экин майдони кенгайтирилиб, мева турлари кўпаяди. Қатор ораларига булғор қалампири, пиёз, картошка, ловия, мошнинг харидоргир навлари ва бошқа сабзавотлар экилади. Президент ўрмон хўжалигини ривожлантиришга оид қарор мазмун-моҳиятига тўхталди.

Андижоннинг илмий ва меҳнат салоҳиятидан фойдаланиб, бу йўналишда илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этиш, харидоргир маҳсулотлар етиштириш орқали халқ даромадини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди. Андижон қишлоқ хўжалиги институти ва коллежларда ўрмончилик соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу ерда Қўрғонтепа туманидаги «Боғи Фурқат» фермер хўжалиги базасида қишлоқ хўжалиги уруғчилиги ва кўчатчиликни ривожлантириш лойиҳаси намойиш қилинди. Бу ерда замонавий биотехнология (In vitro технологияси) асосида лаборатория ташкил этилиб, вируссиз уруғ ва кўчатлар етиштириш йўлга қўйилади. Бундай ўсимликлар касалликларга чидамли бўлади, уларни йил бўйи экиш мумкин.

Қиймати 1,6 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳа самарасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари уруғ ва кўчатлари етиштирилади, агросаноат тармоқлари ва аҳолига етказиб берилади. 38 иш ўрни яратилади.

Изоҳ билдириш