8563

260 грамдан ортиқ марихуана сақлаган гиёҳванд қўлга олинди

Жамият 2 июнь 11:49 329

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 2017 йилнинг 24 май куни ўтказилган “Қорадори 2017” тадбири давомида муқаддам гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний муомаласи учун жиноий жавобгарликкка тортилган Жавдат Айткулов қўлга олинди. У ўзи даволанаётган 1-сонли сил касалликлари  шифохонасида оғирлиги 265 граммдан ортиқ “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “б” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳ билдириш