8507

Сирдарёда муҳтожларга ногиронлар аравачалари ва тикув машиналари топширилади

Жамият 1 июнь 21:23 306

Сирдарё вилоятида бўлиб ўтадиган сайёр қабулларда 60дан зиёд ногиронлар аравачаси ва 100 дона тикув машиналари топширилади. Бу ҳақида Фейсбукдаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 1-3 июнь кунлари Сирдарё вилоятида сайёр қабуллар давомида мурожаат этган муҳтож фуқароларга президент топшириғига биноан беғараз асосда 60дан зиёд ногиронлар аравачаси ҳамда 100 дона тикув машиналари топширилади. Илгарироқ Андижон вилоятида бўлиб ўтган сайёр қабулларда муҳтож фуқароларга тикув машиналари топширилган эди.

Изоҳ билдириш