8454

Диққат куруқ ўтлар ёнмоқда!

Жамият 1 июнь 12:11 1 193
Бир кун давомида ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан Тошкент шаҳар ҳудудида 11 та қуриган ўт ва шох-шабба ёниши билан боғлиқ ёнғинлар бартараф қилинди. Бу ёнғинларнинг ёниш майдони ўртача 200 метр.кв.ни ташкил қилади,  деб ёзмоқда ИИБ.
Бундай ёнғинларнинг майдони бўйича энг каттаси соат 12:35 да Сергели туманидаги Аэропорт ҳудудида содир бўлиб, ёнғин майдони тахминан 200 метр. кв. ташкил қилади. Ундан ташқари, Бектемир тумани Олтин топган кўчаси 32-уй олдида 200 метр.кв. майдонда қуруқ ўт ёнган.
Барча ҳолатларда аланганинг фуқаролар яшаш жойларига ўтиб кетишига йўл қўйилмаган.
 
Изоҳ билдириш