8448

Рамазон туҳфаси: Сурхондарёда янги масжид фойдаланишга топширилди (Фото)

Жамият 1 июнь 12:03 383

Кеча, 31 май куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Исо ат-Термизий мажмуаси таркибида қад кўтарган “Имом Термизий” жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бир вақтнинг ўзида беш юз нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира оладиган ушбу масжидда дастлабки таровеҳ намози адо этилди. Масжиднинг очилиши ва таровеҳ намозига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ташриф буюрди.

Қайд этилишича, Имом Термизий мажмуасидаги масжиднинг очилишини, бу маросимга муфтий ҳазратларининг ташриф буюрганини эшитган вилоятнинг узоқ қишлоқларида яшайдиган одамлар ҳам етиб келган.

 

 

Изоҳ билдириш